Бугун 26 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ паркидаги отишмада уч киши ҳалок бўлди

АҚШ паркидаги отишмада уч киши ҳалок бўлди

Американинг Нью-Мексико штатидаги Лас-Крусс шаҳридаги боғда содир бўлган отишмада 3 киши ҳалок бўлди, 14 киши яраланди.

Бу ҳақда ABC News хабар бермоқда.

"Марҳумлар икки нафар 19 ёшли йигит ва бир нафар 16 ёшли ўсмир... Жароҳатланганларнинг ёши 16 ёшдан 36 ёшгача", — дейилади телеканал полицияга таяниб.

Воқеа содир бўлган жойда терговчилар ишламоқда. Парк ва унга олиб борадиган йўллар ёпиқ.

Телеканал маълумотларига кўра, полиция ҳозирча гумонланувчиларнинг шахсини аниқламаган.

Киритилди: 22:37 22.03.2025. Ўқилди: 759 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!