АҚШ Олий суди Трамп маъмуриятининг Техасдан бир гуруҳ венесуэлалик муҳожирларни депортация қилиш ҳаракатларини вақтинча тўхтатди.
Трамп маъмурияти ушбу венесуэлаликларни АҚШда “террористик ташкилот” деб эътироф этилган Тren de Aragua гуруҳига алоқадорликда айбламоқда. Келгуси ҳафта охирида улар Салвадорга депортация қилиниши ва ўша ердаги қамоқхонага жойлаштирилиши керак эди.
Суд қарори Америка фуқаролик эркинликлари иттифоқининг (АCLU) шошилинч мурожаати ортидан қабул қилинди, унинг адвокатлари ҳибсга олинганларга қонун талабига биноан депортация қилинишига қарши чиқиш имконияти берилмаганини таъкидламоқда.