АҚШ расмийлари Нью-Йорк ва Нью-Жерси штатларида кузатилган номаълум дронлар ортида чет эл аралашуви турганига ишонмайди.
Бу ҳақда АҚШ ички хавфсизлик вазири Алехандро Майоркас ABC телеканалига берган интервьюсида маълум қилган.
Унинг қўшимча қилишича, расмийлар ушбу ҳолатларни ўрганишда давом этмоқда.
Бундан олдин Майоркас Қўшма Штатлар ҳукумати Нью-Жерси полициясига штат осмонида аниқланган номаълум дронларни бартараф этишда ёрдам бераётганини айтди.
Вазирнинг сўзларига кўра, аҳоли ҳар йили АҚШ осмонида минглаб дронларни кўради.
Аввалроқ АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Нью-Жерси ва Нью-Йорк осмонида кўриниб турган номаълум учувчисиз учиш аппаратларини, агар мамлакат расмийлари улар ҳақидаги батафсил маълумотни ошкор қилмаса, уриб туширишни таклиф қилган эди.