Бугун 26 август, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ наркотик картелларига қарши курашиш учун 4000 денгиз пиёдасини юборади

A A A
АҚШ наркотик картелларига қарши курашиш учун 4000 денгиз пиёдасини юборади

АҚШ Мудофаа вазирлиги президент Дональд Трамп наркотик картелларига қарши курашиш учун ҳарбийларни жойлаштиришга тайёрлигини айтганидан сўнг куч кўрсатиш мақсадида Лотин Америкаси яқинидаги денгиз ҳудудларига 4000 дан ортиқ денгизчи ва денгиз пиёдаларини жўнатмоқда.

Бу ҳақда Bloomberg манбаларга таяниб хабар берди.

Манбага кўра, "Иводзима" амфибия гуруҳи ва 22-денгиз экспедицияси бўлинмаси Марказий ва Жанубий Америка, шунингдек, Кариб ҳавзасини ўз ичига олган АҚШ жанубий қўмондонлиги масъул ҳудудига юборилмоқда. Бу кучлар инқирозга қарши биргаликдаги гуруҳ вазифасини бажаради.

Қўшинларнинг аниқ миссиялари ошкор этилмаган бўлса-да, The New York Times аввалроқ Трамп Пентагонга Лотин Америкасидаги наркотик картелларига қарши ҳарбий ҳаракатлар вариантларини тайёрлашни буюргани ҳақида хабар берган эди. Шу билан бирга, Мексика ўз ҳудудига Америка қўшинларини жойлаштириш имкониятини аллақачон рад этган.

Киритилди: 06:50 19.08.2025. Ўқилди: 1080 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!