АҚШ Ички хавфсизлик департаменти қишлоқ хўжалиги соҳасида, шунингдек, меҳмонхона ва ресторан саноатида ишлаётган ноқонуний муҳожирларни ҳибсга олишни тиклашни буюрди.
Бу ҳақда манбаларга таяниб, The Washington Post нашри хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, 16 июнь куни ИХД ходимларни фермер хўжаликлари, шунингдек, меҳмонхона ва ресторанларда иммиграция рейдларини тўхтатиш бўйича ўтган ҳафта чиқарилган буйруқни бекор қилаётгани ҳақида маълум қилган.
"Зўравон жиноятчиларни ўз ичига олган ёки Иммиграция ва божхона назорати хизмати ишига қасддан путур етказадиган бизнеслар учун хавфсиз бошпана бўлмайди", деди Миллий хавфсизлик котиби ёрдамчиси Триша Маклафлин.