Бугун 18 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ мудофаа вазири: "Биз Яқин Шарқдаги вазиятни тинч йўл билан ҳал қилмоқчимиз" 🤦🏻‍♂️

АҚШ мудофаа вазири: "Биз Яқин Шарқдаги вазиятни тинч йўл билан ҳал қилмоқчимиз" 🤦🏻‍♂️

АҚШ Қуролли Кучлари Яқин Шарқда мудофаа позициясини эгалламоқда, Вашингтон Эрон атрофидаги вазиятни тинч йўл билан ҳал қилишга интилмоқда.

Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсет Fox News телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

"Биз минтақада мудофаа позициясини эгаллаб, тинчлик келишувига эришмоқчимиз. Ва биз, албатта, бу амалга ошишига умид қиламиз", деди у.

Пентагон раҳбарининг қўшимча қилишича, АҚШ президенти Дональд Трамп ҳали ҳам Теҳрон билан Ислом Республикасининг ядровий дастури бўйича келишув тузмоқчи ва “Америка раҳбарининг бу борадаги позицияси ўзгармаган”.

Киритилди: 07:01 17.06.2025. Ўқилди: 510 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!