АҚШ Minuteman III қуролсиз қитъалараро баллистик ракетасини синовдан ўтказди — АҚШ Ҳаво Кучлари Глобал ҳужум қўмондонлиги.
Синовни АҚШГлобал ҳужум қўмондонлиги амалга оширди.
Ракета GT‑255 Ванденберг базасидан учирилди ва унинг икки қайтариладиган блоки Маршаллов оролларидаги Кважалейн атолли полигонида белгиланган мўлжалга муваффақиятли етиб борди. Баёнотда таъкидланишича, синов жаҳон саҳнасидаги ҳозирги воқеалар билан боғлиқ эмас.