АҚШ махфий хизмати Вашингтонда АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трампнинг қизи ва куёви - Иванка Трамп ҳамда Жаред Кушнернинг уйи яқинида жойлашган кичик, бир хонали квартирани ижарага олди, деб хабар қилмоқда CNN хизмат билан таниш бўлган манбага таяниб.
Қайд этилишича, ушбу квартира собиқ президент Барак Обама, шунингдек, сиёсий арбоблар ва дипломатлар яшайдиган Калорама ҳудудида тўхташ учун зарур бўлган.
Маълум қилинишича, ижарага берилган квартира маҳаллий агентлар томонидан "дам олиш хонаси" сифатида ишлатилади.
“The Washington Post” газетасининг ёзишича, 2017 йил сентябрь ойидан бери АҚШ федерал ҳукумати биноларни ойига 3000 долларга ижарага олган, аммо ҳозирда ушбу миқдор 100.000 доллардан ошиқроққа етган.