АҚШ ҳукумати Марказий разведка бошқармасининг собиқ ходими Сю Ми Террини Жанубий Корея разведкаси билан ҳамкорлик қилишда айблади.
Бу ҳақда Нью-Йоркнинг Жанубий округи суди баёнотида айтилган.
Қайд этилишича, аёл 2013 йилда ёлланган ва Жанубий Корея билан 10 йил давомида ҳамкорлик қилган. Маълумот бериш учун Сью Ми Терри зеб-зийнат буюмлари, жумладан, бренд сумкалари, қиммат ресторанларга бориш учун тўлов ва унинг тадқиқот дастурларини молиялаштириш учун ўн минглаб доллар оларди.
Айбланувчи 2023 йил июнь ойида Жанубий Корея разведка хизмати учун «манба» бўлганини ва қимматли маълумотларни тақдим этганини тан олган, дейилади ҳужжатда.