АҚШ ҳарбийлари иккита Эрон дронини уриб туширди.
Бу ҳақда АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) эълон қилди.
"Бугун эрта тонгда Яқин Шарқдаги АҚШ кучлари Ҳормуз бўғозида халқаро юк ташишга таҳдид солган иккита Эрон камикадзе ҳужум дронини уриб туширди", дейилади қўмондонлик баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, 28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эронга қарши ҳарбий операцияни бошлаб, бир нечта шаҳарларга ҳаво ҳужумларини уюштирдилар. Бунга жавобан Эрон Исроил ҳудудига ракета ҳужумларини уюштирди ва Форс кўрфазидаги АҚШ ҳарбий базаларига ҳужум қилди.