АҚШ маъмурияти Украинага келгуси йиллар давомида ёрдам кўрсатилишини таъминлаш учун Конгрессдан ёрдам олиш ниятида. Бу ҳақда АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жейк Салливан Американинг The Atlantic нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Салливаннинг таъкидлашича, "Америка маъмурияти Украина учун маблағларни тасдиқлашда процессуал қийинчиликларга дуч келмоқда".