Бугун 3 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ Мадуро истеъфога чиққан тақдирда ўз режасини тайёрламоқда

АҚШ Мадуро истеъфога чиққан тақдирда ўз режасини тайёрламоқда

Қўшма Штатлар Николас Мадуро Венесуэла президенти лавозимини тарк этган тақдирда режа тайёрламоқда.

Бу ҳақда Пентагон матбуот котиби Кингсли Уилсон брифинг чоғида маълум қилди.

"Департаментда фавқулодда вазиятлар режаси мавжуд. Агар дунёнинг исталган нуқтасида кутилмаган воқеа юз берса, бизда жавоб тайёр ва уни бажаришга тайёрмиз", деди у Венесуэла раҳбарининг истеъфога чиқиши ҳақидаги саволга жавоб бериб.

Уилсоннинг сўзларига кўра, АҚШ ҳарбийлари шу кунгача гиёҳванд моддалар билан шуғулланувчи тўдаларга қарши 21 марта зарба берган.

“Ҳозирги кунга қадар бизнинг ярим шаримизда наркотик моддалар савдоси тармоқларига қарши 21 та кинетик зарба берилди, натижада 82 нафар наркотеррорчи ҳалок бўлди”, — дея аниқлик киритди матбуот котиби.

Пентагон, шунингдек, наркотеррорчиларни йўқ қилиш операцияси эндигина бошланганини таъкидлади.

Киритилди: Бугун 08:40. Ўқилди: 519 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!