Президентнинг сўзларига кўра, Қўшма Штатларнинг барча кемалари, самолётлари ва ҳарбий хизматчилари, шунингдек, “аллақачон сезиларли даражада заифлашган душманни ўта шиддатли таъқиб қилиш ва йўқ қилиш” учун зарур бўлган қўшимча қурол-яроғ, ўқ-дорилар ва бошқа барча воситалар Эрон ҳудудида ва унга яқин давлатларда Теҳрон ва Вашингтон “ҳақиқий келишув” тузгунга қадар қолади.
"Агар бирор сабабга кўра бу амалга ошмаса, бунинг эҳтимоли жуда паст бўлса-да, у ҳолда Эронга олдингидан кўра кенгроқ кўламли ва кучлироқ зарбалар берилади.
Аллақачон келишиб олинган ва бунга зид бўлган барча ёлғон риторикаларга қарамай, Теҳронла ҳеч қандай ядровий қурол бўлмайди ва Ҳўрмуз бўғози очиқ ҳамда хавфсиз бўлади", деб ёзди Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида.