АҚШ Конгрессидаги республикачилар Make Greenland Great Again номли қонун лойиҳасини ишлаб чиқдилар. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
"Ушбу қонун лойиҳаси Доналд Трамп президентлик лавозимига қайтгач, Гренландияни сотиб олиш имкониятини кўзда тутади. Агар қонун маъқулланса, Трамп Дания билан оролни сотиб олиш бўйича музокараларни бошлаш ҳуқуқига эга бўлади", деб ёзади агентлик.