Республикачилар партияси вакили ҳисобланувчи Жонсон бу ҳақда ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзиб қолдирди.
"Агар Жо Байден президентликка номзод бўлишга лойиқ бўлмаса, у президент лавозимини эгаллашга ҳам лойиқ эмас. У дарҳол истеъфога чиқиши керак", — деб ёзади спикер.
Жонсоннинг қўшимча қилишича, демократлар Жо Байденни президентликка номзод сифатида танлаган 14 миллиондан ортиқ америкаликларнинг овозини йўққа чиқарган.