"Трамп маъмурияти хавфсизлик чораларини кучайтириш мақсадида Мексика чегарасига минглаб ҳарбийлар ва бронетехника, жумладан, Stryker зирҳли машиналарини юбориш имкониятини муҳокама қилмоқда", деб хабар бермоқда газета Пентагондаги манбаларига таяниб.
Нашрнинг маълумотларига кўра, чегарада 2500 нафаргача денгиз пиёдаси аскарларини, Колорадодаги 4-пиёда дивизиясининг механизациялашган пиёда бригадасини, шунингдек, Шимолий Каролинадаги 82-ҳаво-десант дивизияси бўлинмаларини жойлаштириш имконияти кўриб чиқилмоқда.
Ҳарбийлар АҚШ чегара назорати хидимларига чегарани ноқонуний кесиб ўтишга уринган муҳожирларни аниқлаш ва қўлга олишда ёрдам беради.