АҚШ иттифоқчилари Вашингтоннинг аксинча баёнотларига қарамай, Ҳўрмуз бўғози ҳали тўлиқ миналардан тозаланмаган, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда Bloomberg ёзди.
«АҚШ иттифоқчилари норасмий тарзда Ҳўрмуз бўғози, эҳтимол, ҳали ҳам миналанган ҳолда қолаётгани ҳақида огоҳлантирмоқда», — дейилади манбаларга таянган ҳолда эълон қилинган материалда.
Агентлик суҳбатдошларининг айтишича, Америка иттифоқчилари Вашингтон бўғозни миналардан тозалаш масаласида фақат қисман натижага эришган, деб ҳисоблайди.
Шунингдек, айрим миналар сув ости оқимлари таъсирида дастлабки жойлашувидан силжиган бўлиши мумкинлиги қайд этилган.