“Интер Маями” футбол клуби ҳужумчиси Лионел Месси Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди. 39 ёшли футболчи бу ҳақда ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.
"Бу қарор мен учун оғриқли ва ҳалигача азоб бермоқда, аммо ҳозир айни вақти эканлигини тушуниб турибман. Қасам ичаманки, мен нафақат ҳамма нарсани ютган сўнгги бир неча йил ичида, балки ундан олдин ҳам Аргентина терма жамоасига доим бор кучимни берганман.
Мен миллий терма жамоада ўйнашни яхши кўрганман ва доим шундай бўлиб қолади. Мен унга боримни бердим, менда бошқа берадиган ҳеч нарса қолмади ва бунинг устига ортимдан терма жамоада бўлишга лойиқ ажойиб ёш футболчилар келмоқда. Ушбу 20 йил давомидаги барча меҳр ва қўллаб-қувватлашингиз учун раҳмат", — дейилади аргентиналик футболчининг баёнотида.
Месси бу сўзларни 21 июл куни, ЖЧ-2026 финалидан икки кун ўтиб ёзганини қўшимча қилди.
Лионел Месси Аргентина миллий терма жамоаси сафида 2005 йилдан бери тўп суриб келаётган эди. У терма жамоа таркибида ЖЧ-2022, иккита Америка Кубоги (2021, 2024) ва Финалиссима (2022) кубокларини қўлга киритди. Терма жамоа сафида Месси 207 та ўйинда 125 та гол урди, бу терма жамоалар миқёсида тарихда Криштиану Роналдудан кейинги иккинчи энг яхши натижадир.