Қўшма Штатлар Исроилнинг Ғазо секторини ҳарбий ҳаракатлар тугаганидан кейин қайта босиб олишини қўллаб-қувватламайди.
Бу ҳақда Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби журналистларга маълум қилди.
«Биз Ғазо ҳудудини қисқартириш ва эксклав аҳолисини доимий равишда кўчиришни қўллаб-қувватламаймиз», деди у.