Бу ҳақда дипломатик миссиянинг расмий сайтида чоп этилган баёнотда маълум қилинди.
"Қўшма Штатларнинг Исроилдаги элчихонаси ва унинг мамлакатдаги барча консулликлари 20 июн кунигача ёпилади. Элчихонанинг барча ходимлари ва уларнинг оила аъзолари ҳозирча Исроилда қолади ва уларга доимо бошпана яқинида қолиш буюрилган. Мазкур қарор ҳозирги хавфсизлик ҳолати ва Исроил ва Эрон ўртасидаги давом этаётган можарони ҳисобга олган ҳолда қабул қилинган", дейилади элчихона баёнотида.