Бугун 30 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

АҚШ Исфаҳондаги ядровий объектга қандай бомбалар билан зарба берган?

АҚШ Исфаҳондаги ядровий объектга қандай бомбалар билан зарба берган?

АҚШ Исфаҳондаги ядровий объектга чуқур кириб борувчи бомбалар билан зарба бермади, чунки у жудаям чуқурда жойлашган.

"Қўшма Штатлар Бирлашган штаб бошлиқлари қўмитаси раиси генерал Ден Кейннинг сўзларига кўра, АҚШ Исфаҳондаги ядровий иншоотга зарба беришда чуқур кириб борувчи бомбаларни қўлламаган, чунки мазкур объект ер остида анча чуқурликда жойлашган", дея хабар бермоқда телеканал бир нечта манбаларига таяниб.

CNN маълумотига кўра, Кейн бу баёнотни сенаторлар учун ёпиқ брифингда маълум қилган ва нима сабабдан Эроннинг Исфаҳондаги ядровий объ ектига зарба беришда “бункерга қарши бомбалар” қўлланилмаганини тушунтирган.

Аввалроқ АҚШ Исфаҳондаги уранни қайта ишлаш заводига қанотли ракеталар билан зарба бергани хабар берилган эди. Фордо ва Натанздаги ер ости объектларига эса чуқур кириб борувчи бомбалар ташланган.

АҚШ 22 июн куни Эрон ядровий объектларига зарбалар берган эди. Бомбардимон оқибатлари ҳақида тўлиқ маълумот ҳозирча йўқ. CNN ва Тhe New York Times манбалари, АҚШ разведкасининг дастлабки маълумотларига таяниб, бу зарбалар Эрон ядровий иншоотларининг фақат кичик бир қисмини йўқ қилгани, асосий бойитилган уран захиралари ва ускуналар эса Теҳрон томонидан бошқа жойга кўчирилгани ва яширилганини хабар қилганди.

Оқ уй эса бу баҳога қўшилмаслигини билдирди. Марказий разведка бошқармаси (CIA) раҳбари АҚШ ва Исроил зарбалари натижасида Эрон ядровий дастурига “жиддий зарар етказилганини” маълум қилди.

Киритилди: 21:04 28.06.2025. Ўқилди: 903 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!