Бугун 23 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

АҚШ Иммиграция ва божхона хизмати ходимлари энди суд қарорисиз уйларга кира олади

АҚШ Иммиграция ва божхона хизмати ходимлари энди суд қарорисиз уйларга кира олади

АҚШ Иммиграция ва божхона хизмати ходимларига миграцияга қарши рейдлар пайтида суд қарорисиз уйларга киришига рухсат берилди, едб ёзмоқда NBC News.

"АҚШ Иммиграция ва божхона хизмати (ICE) агентларига, суд томонидан депортация тўғрисида якуний қарор чиқарилган ҳолларда маъмурий ордер асосида шахснинг уйига киришга рухсат берилди. Бу ҳақда ICE директори вазифасини бажарувчи Тодд Лайонс томонидан имзоланган хизмат хатида келтирилган", дея хабар бермоқда телеканал.

Маъмурий ордерлар ходимлар ва агентларга ҳибсга олиш имконини беради, улар судялар томонидан имзоланадиган ва уйларга киришга рухсат берадиган суд ордерларидан фарқ қилади.

Ҳужжатга кўра, ICE агентлари аввало эшикни тақиллатиб, ўзларини таништириши ва уйдагиларга талабни бажариш учун вақт бериши керак. Шунингдек, хизмат хатида тунда уйларга кирмаслик, рейдларни соат 06:00 дан 22:00 гача ўтказиш ва бинога киришда “фақат зарур вазиятларда ва оқилона тарзда куч” ишлатиш тавсия этилган.

Киритилди: Бугун 16:05. Ўқилди: 323 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!