Бугун 25 январь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

АҚШ Иммиграция ва божхона хизмати агентлари Миннеаполисда бир эркакни отиб ўлдирди

АҚШ Иммиграция ва божхона хизмати агентлари Миннеаполисда бир эркакни отиб ўлдирди

АҚШ Иммиграция ва божхона хизмати агентлари Миннеаполисда бир эркакни отиб ўлдирди. Бу ҳақда АҚШ ОАВ хабар берди.

Миннеаполис шаҳар полицияси бошлиғи Браян О'Ҳаранинг маълум қилишича, АҚШ Иммиграция ва божхона хизмати (ICE) агентлари томонидан ўққа тутилган эркак олган жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган. Ҳодиса уни қўлга олиш жараёни чоғида содир бўлган.

Бир нечта гувоҳлар кўрсатма берган. Миннесота штатининг Жиноятларни тергов қилиш бюроси ҳодиса жойида мустақил текширувни бошлаб юборган.

Маълумотларга кўра, бир неча агент мигрантни аввал ерга йиқитган, бир неча бор калтаклаган, шундан сўнг уни отиб ташлаган. АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги бу шахс қуролланган бўлганини, ходимлар ўз ҳаёти учун хавф туғилгани сабабли унга ўқ узганини билдирди.

"Бу январ ойи давомида Миннеаполисда ICE ходимлари қурол ишлатган учинчи ҳолат ҳисобланади. Январ ойининг бошида ICE ходими 37 ёшли маҳаллий аҳоли вакили Рене Никол Гудни отиб ўлдирган, 14 январ куни эса ICE ўтказган операция вақтида Венесуэладан бўлган мигрант оёғидан яраланган", дея қайд этади CNN.

Шу билан бирга, шаҳарда ICE фаолиятига қарши йирик намойишлар давом этмоқда. Намойишчилар марказий кўчаларни, ҳатто аэропортнинг бир қисмини ҳам тўсиб қўйган. Вазият тобора кескинлашиб бормоқда, намойишчилар Трампнинг иммиграция кампаниясини тўлиқ тўхтатишни талаб қилишмоқда.

Киритилди: 23:46 24.01.2026. Ўқилди: 202 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!