Бугун 20 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ Ички хавфсизлик департаменти Пентагондан Миллий гвардиянинг 20 минг аскарини сўради

АҚШ Ички хавфсизлик департаменти Пентагондан Миллий гвардиянинг 20 минг аскарини сўради

АҚШ Ички хавфсизлик департаменти (ДҲС) ноқонуний муҳожирларга қарши кураш доирасида Пентагондан Миллий гвардиянинг 20 минг аскарини сўради, деб хабар бермоқда The New York Times манбаларга таяниб.

The New York Times'нинг ёзишича, Трамп президентлиги даврида Пентагон ноқонуний муҳожирларга қарши курашиш учун чегарага минглаб аскар, Stryker зирҳли жанговар машиналари, U-2 жосус самолётлари, учувчисиз учоқлар, вертолётлар ва иккита ҳарбий кемани юборган.

Газетанинг таъкидлашича, агар Жо Байден муддати охирида чегарада 2,5 мингга яқин фаол ҳарбий хизматчи бўлган бўлса, ҳозир уларнинг сони 8,5 мингдан ошган.

Март ойида Трамп америкаликлар Украина каби бошқа муаммолардан кўра, “тажовузкор тўдалар, наркобаронлар, қотиллар ва руҳий муассасалардаги одамларнинг мамлакатимизга кириб келишидан” кўпроқ ташвишланишлари кераклигини таъкидлади.

Трамп маъмурияти ўз лавозимидаги биринчи йилида 1 миллионгача муҳожирни депортация қилмоқчи. Йилига 400 мингдан ортиқ депортация бўйича аввалги рекорд Барак Обама даврида (2009-2017) ўрнатилган эди.

Киритилди: 13:23 16.05.2025. Ўқилди: 384 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!