Бугун 15 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ "Ҳайъат таҳрир аш-Шом" гуруҳини террористик ташкилотлар рўйхатидан чиқарди

АҚШ "Ҳайъат таҳрир аш-Шом" гуруҳини террористик ташкилотлар рўйхатидан чиқарди

Доналд Трамп маъмурияти “Ҳайъат Таҳрир аш-Шам” (ҲТШ) гуруҳини хорижий террорчилик ташкилотлари рўйхатидан чиқариб ташлади, дея хабар беради Reuters. Қарор Бош прокурор ва Молия вазири билан маслаҳатлашувлардан сўнг қабул қилинди.

ҲТШ – “Исломий давлат” террорчилик гуруҳининг собиқ бўлими, кейинроқ “Ал-Қоида”нинг Суриядаги бўлими бўлган Ал-Нусра фронтидан чиққан исломчилар коалицияси. 2017-йилда гуруҳ Ал-Қоида билан расман ажралиб чиқиб, ўз номини ўзгартирди.

ҲТШ етакчиларидан бири Аҳмад ал-Шара Суриянинг амалдаги раҳбари ҳисобланади. Трамп у билан май ойида Яқин Шарққа ташрифи чоғида учрашган эди. Шу билан бирга, Европа Иттифоқининг худди шундай қарори ортидан АҚШ Сурияга қарши санкцияларни бекор қилди.

Киритилди: 15:35 08.07.2025. Ўқилди: 816 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!