АҚШ Невада полигонида субкритик ядровий синовлар ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакатнинг Ядровий хавфсизлик миллий бошқармасининг (ННСА) корпоратив режасида маълум қилинди. Маълумот учун, субкритик ядровий синовлар атамаси ядровий портлашсиз ядровий қуролларнинг жанговар ҳолатини текшириш синовларини англатади.
Невададаги ядровий полигон 1950 йиллардан бери мавжуд бўлиб, 1951 йилда у ерда “Эйбл” деб номланган биринчи атмосферавий ядровий синов ўтказилган. Кейинги 11 йил давомида – атмосферавий синовлар тақиқлангунча, АҚШ бу ерда тахминан юзта ядровий синов ўтказган.