Ғазодаги гуманитар вазиятни ҳал этмаслик янги исёнчиларнинг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин, деди АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин Римда журналистлар билан суҳбатда.
Мудофаа бошлиғи, шунингдек, илгари Исроилда айтганидек, Байрутдаги шифохона остида Ҳизбуллоҳ бункери қурилганига оид далилларни ҳеч қачон кўрмаганлигини айтди.
💬 «Ҳозирда биз бунинг ҳеч қандай далилини кўрмаяпмиз. Лекин, биласизми, биз исроиллик ҳамкасбларимиз билан улар айнан нимани кўраётгани ҳақида аниқроқ маълумот олиш учун ишлашда давом этамиз», деди Остин.