Бугун 13 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

АҚШ Грузия ҳукуматига қарши санкциялар жорий қилмоқда

A A A
АҚШ Грузия ҳукуматига қарши санкциялар жорий қилмоқда

АҚШ ҳукумати Грузияга қарши қўшимча чоралар, жумладан, мамлакатда бўлиб ўтаётган норозилик намойишлари муносабати билан санкцияларни қўллашга тайёрланмоқда, деди давлат котиби Энтони Блинкен.

«Қўшма Штатлар Грузия халқи ва унинг демократик интилишлари билан бирдам. Грузиядаги демократик жараёнлар ёки институтларга путур етказганлар, шу жумладан, Грузия фуқароларининг тинч йиғилишлар ва сўз эркинлиги ҳуқуқларини бостирадиганлар жавобгарликка тортилади. Бундан ташқари Икки томонлама ҳамкорликнинг аввал эълон қилинган кенг қамровли кўриб чиқилишига кўра, Қўшма Штатлар энди бизда мавжуд воситалардан, жумладан, қўшимча санкциялардан фойдаланишга тайёрланмоқда», деди Блинкен.

Киритилди: 21:12 05.12.2024. Ўқилди: 1420 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!