Оқ уй Гренландиянинг АҚШга қўшиб олиниши харажатларини баҳоламоқда – The Washington Post.
Газетанинг икки суҳбатдошига кўра, Оқ уй бюджет бошқармаси ходимлари Гренландия сотиб олинган тақдирда уни сақлашнинг потенциал қийматини, жумладан, унинг 58 минг аҳолиси учун давлат хизматларини кўрсатиш ҳаражатларини баҳолашга ҳаракат қилмоқда.
Шунингдек, АҚШ маъмурияти Гренландиянинг табиий ресурсларидан қанча даромад олиш мумкинлигини аниқлашга ҳаракат қилмоқда.
"Агар биз Гренландияни сотиб олсак, Қўшма Штатлар учун харажатлар ва фойда қандай бўлиши ҳақида мунозара кетмоқда", – дея изоҳ берди Оқ уйнинг аноним расмийси.
Унинг сўзларига кўра, харажатлар таҳлили "гренландияликларнинг Қўшма Штатларга қўшилиш учун овоз бериши ва буни қўллаб-қувватлаши" ссенарийсига асосланади.