Газетанинг манбаларига таяниб хабар беришича, Трамп маъмурияти томонидан Ғазо сектори учун “Қуёш чиқиши” номли кенг кўламли режа ишлаб чиқилган. Йигирма йилга мўлжалланган ушбу лойиҳа қиймати 112,1 миллиард доллар деб баҳоланмоқда ва ҳудудни тўлиқ қайта ўзгартиришни мақсад қилган.
"Режа муаллифлари Трампни куёви Жаред Кушнер ва махсус вакил Стив Уиткоффнинг тасаввурига кўра, Ғазо сектори юқори технологияли курорт-мегаполисга айланиши керак. Лойиҳани амалга ошириш тўрт босқичдан иборат бўлиб, у миналардан тозалашдан бошланади ва замонавий транспорт хаблари ҳамда шаҳарларни барпо этиш билан якунланади", дейилади The Wall Street Journal мақоласида.
Шу билан бирга, режада молиялаштиришни ким амалга ошириши ва қайта қуриш даврида фаластинликлар қаерда яшаши масалаларига изоҳ берилмаган.