Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

АҚШ Ғазодаги “гуманитар пауза”дан кейин Исроилга ҳарбий ёрдамни давом эттиради

АҚШ Ғазодаги “гуманитар пауза”дан кейин Исроилга ҳарбий ёрдамни давом эттиради

АҚШ ҳукумати Ғазо секторидаги “гуманитар пауза” тугаганидан кейин Исроилга ҳарбий ёрдам кўрсатишда давом этади. Бу ҳақда Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби маълум қилди.

"Биз, албатта, Исроилнинг ҲАМАСга қарши ҳаракат қилиш ҳуқуқи ва мажбуриятига ҳали ҳам ишонамиз. Улар ўзларининг ҳарбий юришлари ҳақида гаплашдилар ва бу танаффуслардан кейин яна уларга (ҲАМАСга) қарши ҳаракат қилиш ниятида эканликларини очиқ айтишди. Қачонки қарор қабул қилишса, улар Қўшма Штатлардан уларга керак бўлган имконият ва қурол тизимлари, шаҳар шароитида уруш ҳақида таклиф қилишимиз мумкин бўлган маслаҳатларни олишда давом этади”, деди у.

Кирбининг сўзларига кўра, АҚШ Президенти Жо Байден Исроил расмийлари билан мулоқотда Исроил Қўшма Штатлардан ёрдам олишда давом этишларини таъкидлаган.

"Шунга қарамай, биз ҳозирча доимий сулҳни қўллаб-қувватламаймиз. Биз гуманитар паузаларни қўллаб-қувватлаймиз", деб қўшимча қилди Оқ уй расмийси.

Унинг қайд этишича, Вашингтон жорий паузани узайтириш тарафдори.

Киритилди: 10:06 01.12.2023. Ўқилди: 1205 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!