Агентлик манбаларига кўра, 200 миллион доллар Ғазо секторида жойлаштириладиган Халқаро барқарорлаштириш кучлари фаолияти, инфратузилмаси, асбоб-ускуналари ва транспорти учун йўналтирилади. Яна 6 миллион доллар эса Албания ва Косово контингентлари учун АҚШ зирҳли техникаларига сарфланади.
Индонезия, Марокаш ва Қозоғистон ҳам Ғазога ҳарбийларини юборишга рози бўлган. Бироқ контингентни секторга жойлаштириш муддатлари ҳозирча номаълум.