Бугун 26 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШ фуқаросини асаларилар чақиб ўлдирди

A A A
АҚШ фуқаросини асаларилар чақиб ўлдирди

АҚШда 59 ёшли эркак уйи олдида асаларилар тўдаси томонидан ҳужумга учради. Натижада у вафот этди, деб хабар беради Кazinform.

Воқеа сешанба куни АҚШнинг Кентукки штати, Харлан округида юз берди.

Бир киши уйининг ҳовлисидан тупроқ аралашмаси билан тўлдирилган эски қопни кўтарганида, асаларилар тўдаси учиб чиқиб, унга ҳужум қилган. Унинг оиласи ва қутқарувчилар ёрдамга шошилиб, сунъий нафас беришга ҳаракат қилишган. У тез тиббий ёрдам бўлимида вафот этди.

Киритилди: 09:21 23.09.2023. Ўқилди: 1649 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар