Бугун 2 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ фойдали ресурслар бўйича битимнинг янги лойиҳасида Украинадан кўрсатилган ёрдамни тўлиқ тўлашни талаб қилмоқда

АҚШ фойдали ресурслар бўйича битимнинг янги лойиҳасида Украинадан кўрсатилган ёрдамни тўлиқ тўлашни талаб қилмоқда

Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

Агентликнинг ёзишича, Вашингтон янги битим лойиҳасида Қўшма Штатларга Украина инфратузилмаси ва фойдали қазилмаларига инвестиция қилиш бўйича "биринчи таклиф ҳуқуқи" берилишини таклиф қилмоқда. Агар ҳужжат қабул қилинса, АҚШ автомобил ва темир йўллар, портлар, шахталар, нефт ва газ инфратузлимаси, шунингдек, энг муҳим ресурсларни қазиб олиш бўйича тўлиқ назоратга эга бўлади.

Битим лойиҳасида, шунингдек, қўшма фондга тушадиган даромадда АҚШнинг устун ҳуқуқи бўлиши кўзда тутилган. Чунки Вашингтон Украинага кўрсатилган ёрдамни ўз ҳиссаси деб ҳисобламоқда, яъни Киев аввало бу қарзни тўлиқ қоплаши керак, шундан кейингина ўзига даромад олиш имконияти пайдо бўлади.

Bloomberg'нинг ёзишича, ҳужжат бўйича музокаралар давом этмоқда, ҳозирда АҚШ маъмурияти Украинадан ўз таклифларини кутмоқда.

Владимир Зеленский 27 март куни АҚШ ресурслар бўйича келишув шартларини доимий равишда ўзгартираётганини айтиб, унинг якуний вариантини кутиш кераклигини маълум қилган эди.

Киритилди: 11:08 28.03.2025. Ўқилди: 941 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!