Қўшма Штатлар Россияда жосусликда айбланиб, ҳибсга олинган The Wall Street Journal журналисти Эван Гершковичга консуллик рухсатини олиш устида ишламоқда.
Бу ҳақда Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари ўринбосари Ведант Пател маълум қилди.
Пател, шунингдек, Вашингтонда консулликка кириш масаласида Россия Федерациясига босим ўтказиш учун қатор воситалар борлигини айтди, аммо Қўшма Штатлар бу муаммони тегишли каналлар орқали ҳал қилишини таъкидлади.