Бугун 20 сентябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

АҚШ эронлик хакерларни Трампнинг сайловолди ҳужжатларини ўғирлаганликда айбламоқда

АҚШ эронлик хакерларни Трампнинг сайловолди ҳужжатларини ўғирлаганликда айбламоқда

АҚШ разведкаси эронлик хакерлар Республикачилар партиясидан президентликка номзод Дональд Трампнинг сайловолди штабидан ички ҳужжатларни ўғирлаб, уларни ОАВ ва амалдаги давлат раҳбари Жо Байденга алоқадор шахсларга юборган, деб ҳисоблайди.

Бу ҳақда Америка разведка хизматларининг қўшма баёнотида маълум қилинди.

Баёнот АҚШ Федерал қидирув бюроси, Миллий разведка директори идораси ва Киберхавфсизлик инфратузилмаси агентлиги номидан берилган.

"Июнь ойи охири ва июль ойи бошида Эрон киберҳужумчилар президент Байденнинг сайловолди кампаниясига алоқадор шахсларга электрон мактублар жўнатишди. Бу электрон хатларда Трамп сайловолди кампаниясидан ўғирланган электрон ҳужжатлардан парчалар бор эди", - дейилади баёнотда.

Америка разведка агентликларига кўра, бу мактубларни олувчилар уларга қандайдир тарзда жавоб бергани ҳақида ҳеч қандай далил йўқ. Шу билан бирга, департаментларнинг таъкидлашича, Эрон билан боғлиқ хакерлик гуруҳлари июнь ойидан бери Трамп штаб-квартираси билан боғлиқ ички фойдаланиш учун Америка ОАВ материалларини юборишга уринишларни давом эттирмоқда.

Киритилди: 08:53 19.09.2024. Ўқилди: 236 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!