Қўшма Штатлар Эрон ҳудудига кетма-кет тўққизинчи кеча зарба беришни якунлади.
Бу ҳақда АҚШ Марказий қўмондонлиги баёнотида айтилган.
"Марказий қўмондонлик Эронга кетма-кет тўққизинчи кеча зарба беришни якунлади", деб таъкидланган баёнотда.
CENTCOM маълумотларига кўра, операция қўмондонлик пунктлари, қирғоқ кузатув иншоотлари, ҳаво мудофааси воситалари, денгиз иншоотлари, ракета ва дронлар жойлашган жойларни нишонга олган.