АҚШ ҳукумати намойишчилар ўлимига алоқадор деб ҳисобланган эронлик юқори лавозимли амалдорлар ва ҳарбий қўмондонларга нисбатан «аниқ зарбалар» бериш имкониятини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Middle East Eye Персия кўрфази мамлакатларидан бирининг давлат хизматчисига таяниб хабар берди.
Манбага кўра, эҳтимолий зарбалар шу ҳафтаёқ амалга оширилиши мумкин, бироқ вазиятга қараб режалар ўзгариши истисно қилинмайди.
Шунингдек, АҚШ разведка тизимининг собиқ ходими Middle East Eyeга маълум қилишича, Доналд Трамп Эронда ҳокимиятни алмаштириш ғоясидан тўлиқ воз кечмаган бўлиши мумкин. Ушбу хулоса АҚШ маъмурияти ичидаги муҳокамалар асосида чиқарилган.