"NATO'нинг аксарият аъзолари Қўшма Штатларнинг Эронга қарши қуролли амалиётига аралашишни истамаслиги ҳақида хабар қилди. Мен бундан ҳайрон бўлмадим, чунки NATO ҳар доим шундай бўлган: биз уларни ҳимоя қиламиз, лекин улар биз учун ҳеч нарса қилмайди.
Биз NATO'нинг ёрдамига муҳтож эмасмиз ва бўлмаганмиз ҳам. Худди шу гапларим Япония, Австралия ва Жанубий Кореяга ҳам тегишли. Дунёдаги энг қудратли мамлакат — АҚШ президенти сифатида шуни айтаманки, бизга ҳеч кимнинг ёрдами керак эмас", — деди АҚШ президенти.