Қўшма Штатлар Эрон нефти, нефть маҳсулотлари ва нефт-кимё маҳсулотларининг ноқонуний савдоси билан боғлиқ 15 та ташкилот, иккита жисмоний шахс ва 14 та соя флоти кемаларига қарши санксиялар жорий қилмоқда.
Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти хабар берди.
Департамент ушбу фаолиятдан тушган маблағ Эрон томонидан бутун дунё бўйлаб ва мамлакат ичидаги вайронкор ҳаракатларни молиялаштириш учун ишлатилишини таъкидлайди.
"Эрон санкциялардан қочишга ва бундай репрессив ҳаракатларни молиялаштириш учун нефть ва нефт-кимё даромадларига таянишга ҳаракат қилар экан... Қўшма Штатлар Эрон режимини ҳам, унинг шерикларини ҳам жавобгарликка тортиш учун чоралар кўради", дейилади баёнотда.
Унда АҚШ президенти Дональд Трамп ҳозирги Оқ уй маъмуриятининг максимал босим кампаниясининг бир қисми сифатида Эроннинг ноқонуний энергия таъминотини чеклашни давом эттириш ниятида эканлиги таъкидланган.