Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

АҚШ: "Эрон Ҳормуз бўғозини назорат қилмайди"

АҚШ: "Эрон Ҳормуз бўғозини назорат қилмайди"

Қўшма Штатлар Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) денгиз флоти Ҳормуз бўғозини назорат қилаётгани ҳақидаги даъволарни рад этди.

Бу АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) баёнотида айтилган.

"Ҳақиқат шундаки, Эрон Ҳормуз бўғозини назорат қилмайди. ИИҚК таҳдидлари ва ҳужумларига қарамай, халқаро сув йўли транзит учун очиқлигича қолмоқда", дейилади баёнотда.

Унда тижорат кемалари АҚШ ҳарбийларининг кўмагида бўғоздан ўтишда давом этаётгани таъкидланган. Таъкидланишича, май ойининг бошидан бери АҚШ кучлари Ҳормуз бўғози орқали 900 дан ортиқ кеманинг хавфсиз ўтишини таъминлаган.

Киритилди: 10:11 23.07.2026. Ўқилди: 574 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!