Бугун 7 июнь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

АҚШ Эрон активларини Форс кўрфазидаги иттифоқчиларига ўтказишни кўриб чиқмоқда

АҚШ Эрон активларини Форс кўрфазидаги иттифоқчиларига ўтказишни кўриб чиқмоқда

АҚШ маъмурияти Форс кўрфази иттифоқчиларига Теҳрон томонидан етказилиши мумкин бўлган зарарни қоплаш учун Эрон активларига кириш ҳуқуқини беришни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди.

Хабарга кўра, АҚШ Форс кўрфазидаги шерикларига қўллаб-қувватлаш, қайта тиклаш ишларини олиб бориш ва келажакда Эрон етказиши мумкин бўлган ҳар қандай зарарни юмшатиш учун Эрон активларига кириш ҳуқуқини беради.

Хабарда таъкидланишича, АҚШ шунингдек, Эрон активларидан "аллақачон етказилган зарарни қоплаш учун" фойдаланиш вариантини ҳам ўрганмоқда. АҚШ молия вазири Скотт Бессент мутахассисларга Эроннинг ушбу мамлакатларга етказган зарарини баҳолашни буюрди.

Эроннинг аниқ активлари ошкор қилинмаган.

Киритилди: Бугун 11:21. Ўқилди: 320 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!