Қўшма Штатлар Европа Иттифоқига Россиянинг музлатилган активларидан Украинани қўллаб-қувватлаш учун фойдаланиш ташаббусига ҳозирча қўшилмаслигини маълум қилди, дея хабар бермоқда нашр.
Агентлик суҳбатдошларидан бирининг айтишича, АҚШ вакиллари бунга бозорлар барқарорлиги учун хавфларни рўкач қилишган. Шу билан бирга, бошқа бир манба Вашингтоннинг позициясини шунчаки “ҳозирги босқичда ноаниқ” деб таърифлаган.
Европа давлатлари узоқ вақтдан бери ЕИда музлатилган Россиянинг 140 миллиард еврога яқин активларидан фойдаланиш масаласини муҳокама қилиб келмоқда.
Financial Tiimes газетасининг ёзишича, Европа Иттифоқи раҳбарлари 23 октябр, пайшанба куни бўлиб ўтадиган саммитда Россия Марказий банкининг музлатилган активларидан Украинага қурол-яроғ сотиб олиш учун фойдаланиш тўғрисида қарор қабул қилишга умид боғламоқда.