Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ декабргача Киевни Россия билан музокарага ундаш ёки ундамаслик ҳақида қарор қабул қилади

A A A
АҚШ декабргача Киевни Россия билан музокарага ундаш ёки ундамаслик ҳақида қарор қабул қилади

АҚШ декабр ойигача Киевни Россия билан музокарага ундаш ёки ундамаслик ҳақида қарор қабул қилиши мумкин.

Бу ҳақда Испаниянинг Peredioco газетаси ҳарбий манбаларга таяниб ёзмоқда.

Таъкидланишича, декабр ойи ҳал қилувчи давр бўлади. Шу нуқтага келиб, Қўшма Штатлар янги сайлов цикли бошланишидан олдин Украинани Россия билан музокарага ундашни танлаши аниқ бўлади.

Бундан ташқари, йил охиригача Украина Қуролли кучлари Киевнинг Москва билан музокаралар столига ўтиришга тайёр бўлиши учун қарши ҳужумда етарлича муваффақиятга эриша олгани аниқ бўлади, дейилади мақолада.

Нашр декабргача Украинадаги можаро яна барҳам топишини истисно этмайди.

Киритилди: 17:17 10.07.2023. Ўқилди: 1818 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!