АҚШ давлат қарзи 31,4 трлн долларга етди. Бу ҳар бир фуқарога 94 минг доллардан тўғри келади.
Агар Конгресс лимитни оширишга рози бўлмаса, ёзгача АҚШ ташқи қарз бўйича дефолт эълон қилиши мумкин, деб хабар беради ABC News.
АҚШ Вакиллар палатасини назорат қилувчи республикачилар харажатларни, жумладан, Украинани қўллаб-қувватлашни қисқартириш тарафдори.
Байден улар билан бу борада музокара қилишдан бош тортди. Чоршанба куни Оқ уй матбуот котиби миллий қарз лимитини ошириш Конгресснинг “асосий масъулияти” эканини айтди.