АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Украинадаги можарога ҳарбий йўл билан ечим йўқлигини ва музокаралар зарурлигини айтди. Бу ҳақда ТАСС ёзмоқда.
"Уч йилдан бери давом этаётган бу уруш ва сиз таъкидлаганингиздек, тўғри таъкидладингиз, агар сиз президент бўлганингизда бундай бўлмасди" - деди Марко Рубио вазирлар маҳкамаси йиғилишида Америка етакчиси Дональд Трампга мурожаат қилиб. "Аммо уруш бўлмоқда ва бунга чек қўйиш керак", - деди у.
АҚШ Давлат котибига кўра, бу урушни ҳарбий йўл билан тугатиш мумкин эмас.