Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Конгрессга чақирилди

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Конгрессга чақирилди

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Америка қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқилиши бўйича гувоҳлик бериш учун Конгрессга чақирилди.

АҚШ Конгресси Вакиллар Палатасининг Ташқи ишлар қўмитаси раиси Майкл Маккол 19 сентябр куни Блинкендан гувоҳлик беришни талаб қилди. Давлат котиби буни рад этса Конгрессга ҳурматсизликда айбланади.

Давлат департаментининг таъкидлашича, Блинкен ҳозиргача Конгресс олдида Афғонистон бўйича 14 мартадан кўпроқ гувоҳлик берган.

Республикачилар, жумладан, Доналд Трамп 2021 йил августида Афғонистондан қўшинларнинг тартибсиз равишда олиб чиқилишида Жо Байден маъмуриятини айбламоқда. Ўша вақтда Кобул аэропортидаги теракт натижасида 13 нафар америкалик ҳарбий хизматчи ва 170 га яқин Афғонистон фуқароси ҳалок бўлган эди.

Киритилди: 21:35 04.09.2024. Ўқилди: 1162 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!