Давлат департаменти баёнотида айтилишича, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигини (USAID) қайта ташкил этиш 1 июлгача амалга оширилади. Агентликнинг айрим функцияларини Давлат департаменти ўз зиммасига олади.
Reuters маълумотларига кўра, яқин кунларда барча USAID ходимларига хатлар юборилиб, уларга 1 июл ёки 2 сентябр санасида ишдан бўшаш таклиф этилади.
АҚШ Ҳукумат самарадорлиги департаментининг (DOGE) маълум қилишича, Давлат департаменти июл-сентябр ойларида USAID'нинг қолган “ҳаётий муҳим ва стратегик ёрдам дастурларини” ўз зиммасига олади.