Нашр хабарига кўра, АҚШ Давлат департаменти ҳозирда амал қилаётган Америка визасига эга бўлган бошқа давлатларнинг 55 миллиондан ортиқ фуқаросини миграция қонунчилиги қоидаларига риоя этилиши юзасидан текширмоқда.
"Хусусан, идора виза муддати ошириб юборилмаганлигини ва шахс жиноятчилик ёки терроризм билан боғлиқ эмаслигини аниқламоқда.
Агар чет эл фуқароси Қўшма Штатларнинг виза талабларини бузилганлиги аниқланса, унинг визаси бекор қилинади. Агар у АҚШ ҳудудида бўлса, мамлакатдан чиқариб юборилади", дея ёзмоқда Associated Press.
Давлат департаменти шунингдек, президент Доналд Трампнинг январ ойидаги инаугурациясидан буён АҚШ визаларини бекор қилиш ҳолатлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан икки баробар ошганини маълум қилди.