АҚШ Давлат департаменти 20 га яқин Грузия фуқаросига мамлакатдаги "демократияга путур етказгани" учун виза чекловлари киритилганини эълон қилди.
"Чекловлар тахминан 20 кишига, жумладан ҳукумат вазирлари ва парламент аъзолари, ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизлик органлари ходимлари, шунингдек, жисмоний шахсларга таъсир қилади", дейилади баёнотда.
Унда “Грузия орзуси” партиясининг Грузия фуқароларига, жумладан намойишчилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, ҳуқуқ ҳимоячилари ва мухолифат вакилларига нисбатан шафқатсиз ва асоссиз зўравонликлари қораланади.
"Биз Грузия халқи билан биргаликда Евро-Атлантика ҳамжамиятига мустаҳкам интеграциялашган кучли, фаровон ва демократик Грузияни кўрмоқчимиз. Бизнинг бугунги хатти-ҳаракатларимиз АҚШнинг қатъиятини кўрсатади ва “Грузия орзуси”га алоқадор 100 дан ортиқ шахслар ва уларнинг оила аъзоларига нисбатан илгари эълон қилинган чора-тадбирларга қўшимчадир", дея қўшимча қилди Давлат департаменти.